Украина Премьер-лигасининг 7-турида Санжар Турсунов тўп сурадиган «Ворскла» клуби ўз майдонида «Волинь» футболчиларини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. 46-дақиқага келиб майдонга туширилган ўзбекистонлик футболчи 74-дақиқада жарима зарбасидан гол киритиб, мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
«Championat.asia»нинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, Санжар Турсунов мазкур голини 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлади.
Изоҳ (0)