Покистоннинг Шикарпур шаҳрида байрам ибодати вақтида портлаш юз берганлиги оқибатида ўн киши, жумладан, икки нафар полициячи жабрланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Полициянинг маълум қилишича, ҳужум тўрт нафар худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. Худкушлардан бири портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган, оқибатда ўн киши жароҳат олган. Иккинчи террорчи портлаш жойидан қочиб кетган.
Бошқа икки террорчи шиаларнинг мотам маросимларини ўтказиш жойида ҳужум уюштира олмади, полиция уларни шубҳали деб топиб тўхтатиб қолди. Улар ҳам яширинишга уринди. Шундан сўнг улардан бири қўлга олинди, бошқаси қочишга уринганда ўлдирилди.
Портлаш давомида жабрланганларнинг барчаси яқин атрофдаги шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)