«Олмалиқ» клуби ярим ҳимоячиси Мурод Ражабов Сербия Суперлигасининг «Нови Пазар» клуби билан шартнома тузди, деб хабар бермоқда «Championat.asia».
Футболчи янги клуби таркибида 44-рақам остида ўйнайдиган бўлди. Айни пайтда клуб 7 та ўйинда 8 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.
Қайд этиш керакки, Мурод Ражабов Сербияда ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди. «Явор» клуби таркибида ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров ҳам тўп тепмоқда.
Маълумот учун, «Нови Пазар» клуби 1928 йилда ташкил топган, 2012 йилдан буён Сербия Суперлигасида иштирок этиб келмоқда.
Изоҳ (0)