Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху ўртасидаги учрашув Люксембургда бўлиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
«Бош вазир Ксаве Беттел мени Люксембургга таклиф қилди ва фаластинликлар ҳам ўша ерга бориши мумкинлигини маълум қилди», — дея Бенямин Нетаньяхунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Jerusalem Post.
Аввалроқ Фаластин ва Исроил раҳбарлари ўртасида жорий ҳафтада Москвада бўлиб ўтиши керак бўлган бевосита музокаралар Тел-Авивнинг позицияси туфайли кўчирилиши маълум бўлган эди.
Бунгача Россия президенти Владимир Путин Миср президентига Москва Маҳмуд Аббос ва Бенямин Нетаньяху ўртасидаги музокараларни қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)