Арманистон президенти Серж Саргсян Карен Карапетянни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда, мамлакат ҳукумати хабарномасига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Арманистоннинг илгариги бош вазири Овик Абрамян 8 сентябрь куни истеъфо берди. Ўша куни миллий келишув ҳукуматига Карен Карапетян раҳбарлик қилиши маълум бўлди.
53 ёшли Карапетян илгари Ереван шаҳри мэри, шунингдек, «Газпром»нинг топ-менежери бўлган.
«Карапетян Арманистондаги ўзгаришларнинг ўзига хос рамзи бўла олишига ишончим комил», — маълум қилди Саргсян.
Изоҳ (0)