Туркия қамоқхоналарида умрбод жазо муддатини ўтаётган Курдистон ишчи партияси етакчиси Абдуллоҳ Ўжалан олти ой ичида ўзига содиқ кучларнинг мамлакат ҳукумати билан ихтилофини тўхтатишга ваъда берди. Бу ҳақда, унинг укаси Меҳметнинг баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Меҳмет охирги бир ярим йил мобайнида биринчи марта, Қурбон Ҳайити муносабати билан акасини кўришга рухсат олди.
«Бизда айрим лойиҳалар бор, биз вазиятни изига тушириш жараёнидан воз кечмадик. Олти ой ичида биз бу масалани ҳал қиламиз. Бу маънисиз уруш. Кўз ёшлари ва қон тўхтасин», — деди учрашув чоғида Ўжалан.
Изоҳ (0)