Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалида ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби «Ан-Наср»дан йирик ҳисобда енгилганди.
Кейинроқ Қатар жамоаси БАА клуби устидан шикоят ёзиб, рақиб сафида ҳаракат қилган Вандерлейнинг хужжатлари қалбакилаштирилгани, «Ал-Жаиш» дарвозасига 2 та гол урган футболчи индонезиялик эмас, бразилиялик эканини исботлашга уринганди.
ОФК «Ал-Жаиш»нинг шикоятини қаноатлантирди, деб маълумот берди «Championat.asia» нашри. Унга кўра Қатар клубига 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилди. Мазкур жамоаларнинг БААда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини 14 сентябрь санасига тайин қилинган.
Изоҳ (0)