Суданда рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисасида 27 ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Икки шаҳарлараро автобус иштирокидаги ЙТҲ 9 сентябрь кечаси Хартум ва ал-Фашер шаҳарлари орасидаги трассада рўй берди. Ҳайдовчилардан бири катта тезликда тескари йўлга чиқиб кетиб, иккинчи автобус билан юзма-юз тўқнашди.
Жароҳат олганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда. Шифокорлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтмоқда.
Изоҳ (0)