Бангладешдаги фабрикада юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Жабрланувчиларнинг барчаси шифохоналарга ётқизилган, уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Дакка чеккасидаги Ғозипур шаҳарчасида жойлашган Tempako компаниясига тегишли фабрикадаги ёнғинга шанба куни тонгда қозонхона портлаши сабаб бўлган.
Портлаш ва ёнғин оқибатида бинонинг бир қисми қулаб тушгани айтилмоқда. Ҳодиса жойида 25 та ўт ўчириш гуруҳи иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)