Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бир ҳафта ичида иккинчи марта Сурия армиясининг Голан тепаликларидаги марраларини ўққа тутди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Исроил авиацияси Сурия армиясининг миномётли марраларига зарба берди. Жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.
Томонлар 4 сентябрь куни Голан тепаликлари яқинида илк бор тўқнаш келган эди.
Голан тепаликлари 1944–1967 йилларда Суриянинг Қунайтра вилояти ҳудудида эди. 1967 йилги Олти кунлик уруш давомида Исроил ушбу ҳудудни эгаллаб олди. Шундан буён у икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади.
Изоҳ (0)