Футбол бўйича Бразилия чемпионатининг иккинчи лигаси доирасидаги «Бразил де Pilotас» ва «Гояс» жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида майдонга югуриб чиққан ит футболчилардан бирини югуришга мажбур қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
Ит 26 ёшли Жуниньо исмли ўйинчининг ортидан қувди. Футболчи жонзотдан қочишга уриниб, унинг атрофида айланди ва йиқилишига бир баҳя қолди.
«Сенга ит югуриб келганида таваккал қилмаслик учун югуришинг керак», – дея воқеага изоҳ берди футболчининг ўзи.
Изоҳ (0)