Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

CCTV+ телеканали Хитойнинг Наньчан шаҳрида эстакада демонтаж қилиниши тасвирланган видеони эълон қилди: эски трассани 116 та экскаваторни жалб этган ҳолда жуда қисқа муддатда йиғиштириб олишга муваффақ бўлинди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: CCTV+

Фото: CCTV+

Демонтаж август ойи охирида бўлиб ўтди: Цянси провинцияси пойтахти расмийлари метро тармоғи ўтказиш учун 24 йиллик эстакадани йўқотишга қарор қилди. Бунга 26 август, жума куни 22:30 да киришилди ва эстакаданинг асосий қисми биринчи кечадаёқ олиб ташланди. 28 август, якшанбада эса иш якунига етказилди.

Sploid маълумотига кўра, иш атиги 56 соат давом этди. Бу вақт мобайнида ҳаракат чекланди, бироқ бекор қилинмади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар