Россиянинг Ленинград вилоятида содир бўлган ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди. Ҳалокатга учраган бир киши омон қолди, деб хабар беради «ТАСС».
Воқеа Кингисеппский туманида содир бўлди. Юк машинасининг енгил машинага урилиши оқибатида юк машинаси ёниб кетди, енгил машина эса иккига бўлиниб кетди.
Юк машинаси ҳайдовчиси тирик қолди.
Қурбонларнинг икки нафари болалар эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)