Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 9 сентябрга қадар очиқ эшиклар ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда кутубхона матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон миллий кутубхонаси

Фото: Ўзбекистон миллий кутубхонаси

Ҳафталик доирасида кутубхона бўйлаб унинг имкониятлари ва ресурслари билан таништирувчи экскурсиялар, тақдимотлар, илмий-таълимий хорижий электрон базалар билан ишлаш бўйича тренинглар ташкил этилади.

Ташриф буюрувчиларга Миллий кутубхона тарихи ва фаолияти тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилмоқда. Очиқ эшиклар ҳафталиги тадбирларида қатнашиш бепул (кириш паспорт билан).

«Газета.uz»нинг ёзишича, кутубхонада рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар акция иштирокчиси бўлиши мумкин — рўйхатдан ўтган ҳар 25-фойдаланувчига эсдалик совғалари топширилади. Рўйхатдан ўтиш нархи — 5000 сўм.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар