Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонасига келди ва Ислом Каримов вафоти муносабати билан ўзбек халқига ҳамдардлигини изҳор этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
— Озарбайжон халқи Ислом Каримовни биродарлигимизнинг кўп асрлик анъаналарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган ҳақиқий дўст сифатида билар ва ҳурмат қиларди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти икки мамлакат ўртасида муносабатлар шаклланиши ва ҳар томонлама ривожланишида улкан хизмат қилди. Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси ҳамиша қалбларимизда қолади, — дея таъкидлади Илҳом Алиев.
Озарбайжон президенти элчихонада очилган ҳамдардлик китобида ёзув қолдирди.
Изоҳ (0)