Дубайда дунёдаги энг улкан — баландлиги 100 метр ва эни 400 метр бўлган рақсга тушувчи фаввора барпо этилади. Бу ҳақда Дубайда очилган Cityscape Global кўргазмасида Meydan Group компанияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Фаввора Дубайнинг янги, лойиҳаси 2015 йилнинг августида бошланган Meydan One Mall савдо комплексида ўрнатилади. Савдо комплекси майдони 30 минг квадрат метрни ташкил этади. Шу ернинг ўзида тоғ чанғисида сирпаниш учун дунёдаги энг узун (1 километр) қувур барпо этилади.
Дунёдаги энг катта ва баланд мусиқий фавворалардан бири 2009 йилдан буён Дубайда ишламоқда ва у Бурж Халифа минорасида жойлашган. Унинг узунлиги 275 метрни, отилаётган сув баландлиги эса 150 метрга етади.
Изоҳ (0)