Таиланд жанубидаги Наратхиват провинциясида юз берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Яраланганлар орасида тўрт нафар полиция ходими ва болалар ҳам бор. Reuters агентлигининг маълум қилишича, портловчи қурилма мотоциклга яширилган бўлиб, портлаш бошланғич мактаб яқинида содир бўлган. Бомба мактаб ўқитувчиларини кузатиб бораётган полиция патрули йўлдан ўтаётганда юз берган.
Агентликнинг маълумотига кўра, беш ёшли қизча ва унинг отаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)