Сингапурда йил бошидан буён денге безгагига чалинган беморлар сони 11,3 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Channel News Asia телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Йил бошидан буён денге безгагига чалинган беморлар сони рекорд кўрсаткич — 11,3 минг нафардан ошди. Ўтган йил давомида республикада 11,2 минг бемор қайд этилган эди. Ўтган ҳафта давомида 311 та янги ҳолат аниқланган эди», — дейди Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш миллий агентлиги вакили. Етти нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.
Бундан ташқари, экспертлар жорий йилнинг якуни бўйича тарихда биринчи марта касалланганлар сони 30 минг кишидан ошиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Мамлакатда Зика вирусига чалинган беморлар сони 258 нафарга етган.
Изоҳ (0)