Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Корея интеллектуал мулк муассасаси Samsung компаниясининг янги қурилма — «ақлли» узук учун патент талабномасини ошкор этди, деб ёзади 3DNews.

Фото: 3DNews

Фото: 3DNews

Эълон қилинган расмлардан маълум бўлишича, қурилма товуш баландлигини бошқариш ва смартфонга бўлаётган қўнғироқларни қабул қилиш/рад этиш тугмаларига эга бўлади. Смарт-узукка хотира картаси учун слот ўрнатилиши ҳам истисно қилинмаган.

Интернетдаги манбалар Samsung тақилувчи гаджетни қатор сенсорлар билан жиҳозлашни режалаштираётганини маълум қилди. Хусусан, юрак қисқаришлари тезлиги ва организмнинг бошқа кўрсаткичларини ўлчаш имконияти бўлиши мумкин, яъни янги қурилма фитнес-трекер функциясини бажара олади.

Лойиҳалаштирилаётган буюм ҳақида батафсил маълумот ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Унинг бозорга қачон чиқарилиши ҳам номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар