Италия миллий ўт ўчириш хизмати ходимлари Аматриче шаҳридаги вайроналар остидан афғонистонлик йигитнинг танасини аниқлади. 24 август куни бутунлай вайрон бўлган шаҳар харобалари остидан навбатдаги қурбон чиқариб олинмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Қурбонларнинг умумий сони 296 кишини ташкил қилди.
Айни пайтда 26 ёшли марҳумнинг танасини чиқариб олиш борасида ишлар тугагани йўқ. У Италияда сиёсий қочқин мақомида яшаб келгани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)