Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Малакананг президентлик саройи вакилларининг маълум қилишича, режим бугундан, 5 сентябрдан кучга кириб, президент томонидан бекор қилинмагунига қадар, яъни номаълум муддат амал қилади.
2 сентябрь куни Давао шаҳри бозори яқинида содир бўлган портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 70 киши яраланди. Жиноят учун жавобгарликни «Абу Сайяф» террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)