Туркия ИШИД террорчи гуруҳига қарши қаратилган «Фрот қалқони» ҳарбий операцияси доирасида янги фронт очди. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, танклар ва оғир техника Сурия чегарасини кесиб ўтиб, ар-Раи шаҳрига йўл олган.
Аниқлаштирилишича, Туркия операцияда қўлланаётган М60Т танкларига қўшимча равишда «Қоплон» танклари ҳамда миналардан ҳимояланган Kirpi зирҳли машиналарини йўллаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)