• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тўмарис» — киноактёрлар томонидан қўйилган театр томошаси

    Милоддан аввалги даврни саҳнага олиб чиқиш, ўша даврни бугунги кун нуқтаи назари билан кўрсата олиш — осон вазифа эмас. Режиссёр Сайфиддин Мелиев томонидан фақат киноактёрлар иштирокида саҳналаштирилган «Тўмарис» спектакли томошасида бўлган журналист Феруз Муҳаммаднинг фикрича, «Ўзбеккино» миллий агентлиги қошида ташкил қилинган Киноактёр театр студияси илк қадамиданоқ бу вазифани уддалай олди, дейиш мумкин.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Салкам олти йилдан буён ҳеч қайси фильмда суратга тушмаётган актриса Илмира Раҳимжонова спектаклда бош қаҳрамон — Тўмарисни гавдалантирди. Бир вақтлар хор жамоаси таркибида эпизодик бир ролини айтмаса, бу Раҳимжонованинг театрдаги илк ролидир. Истеъдодли актриса катта танаффусга бир спектаклдаги юқори маромдаги ижроси билан чек қўйди. Ўғли Спарангиз вафот этган вақтдаги она Тўмариснинг нидоси, мазкур монологнинг юракларни ўртар даражада ижро билан етказиб берилгани юқоридаги эътирофга исботдир.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Маҳоратли актриса Феруза Собитованинг спектаклдаги Меҳрибедод роли ижроси унинг «Ойқиз эртаги» фильмидаги айёр малика ролидан қолишмайди. Унинг номи зикр этилган фильм ва спектаклидаги роллари бир-бирига жуда ўхшаш, ягона фарқ — Меҳрибедод фильмдаги айёр маликадан кўра жонлироқ, томошабинда ўзига нисбатан ҳаққоний нафратни уйғота оладиган даражада.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Спектаклда биргина «Уруш бошланди!» деган гап турфа қаҳрамонлар талқинида олти хил кўринишда янграйди: Кирёвуш ва Меҳрибедод бу калимани кибр, менсимаслик, ёвузлик билан тилга олади, сотқин Фрада эса бу гапга ваҳимали, саросимага тушиб, айни вақтда ҳийлакорлик билан ва хоинона ёндашади. Унинг қизи Раяда боқи беғамлик билан, тантиқ қиз сифатида, қўшнайзаларнинг орасида: «Уруш бошланди, уруш бошланди, уруш бошланди!», дея ўйнаб, сакраб урушга муносабатини билдиради. Тўмариснинг ўғли Спарангиз жангчи, юртни қўриқлайдиган посбон сиймосида, қўлида қурол-яроғи билан жангга шай аскар сифатида гавдаланса, малика Тўмарис жуда ҳам вазминлашиб қолади — режиссёр биргина гап билан уруш олти инсон тақдирида қандай ўрин тутушини, қаҳрамонларнинг қандай инсон эканлигини кўрсатиб бера олган.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Спектаклдаги ҳар бир актёрнинг ижросини алоҳида эътироф қилишга арзийди — Карим Мирҳодиев шоҳ Кирёвуш ролини, Фарҳод Худойбердиев сотқин Фрада ролини, Наргиза Салмонова Фраданинг қизи ролини, Ҳусан Рашидов Спарангиз ролини моҳирлик билан ижро қилиб, ўз зиммасидаги вазифани тўла адо эта олган, дейиш мумкин.

    Фото: MyDay

    Фото: MyDay

    Киночилар уйининг 170 кишилик пушти залида журналистлар учун уюштирилган дастлабки намойишда фақат бир эътироз билдирилди — спектакл давомида киноактёрлар баъзан шевада сўзлаб кетаётгани, аммо бу спектаклнинг нишонаси бўлгани сабаб, такрорий намойишлардан сўнг бари изига тушиб кетишин таъкидланди. Қарийб бир соат давом этган спектаклдан сўнг журналистлар Киноактёр театр студияси ижодкорларига ўзига хос ҳурмат билдириб, уларни салкам бир дақиқа давомида давомли қарсаклар билан олқишлаб туришди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    31.08.2016, 16:05   Изоҳ (0)   14078
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳонгир Позилжонов Рио Олимпиадасида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга атаб қўшиқ куйлади

    26.08.2016, 12:40

    «Салом, озодлик!». Шоҳруххон Instagram’ига бўлинган юрак суратини жойлаштирди ва Асал Шодиева билан тўйдан кейин тушган селфиларини ўчириб ташлади

    26.08.2016, 10:59

    «Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ». Марҳум сўз устаси Ҳожибой Тожибоев таваллудига 61 йил тўлди

    25.08.2016, 19:57

    Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram’га «Дунёни беринг болажонларга» ёзуви билан суратлар жойлаштириши сабаби маълум бўлди

    25.08.2016, 18:55

    «Жосус кампир 007» — «Зумраша»дан чиққан режиссёрнинг оилавий муаммоларга бағишланган дебют фильми

    25.08.2016, 17:35

    «Унга кўнгилдаги сирларни ишониш мумкин». Шароф Муқимовнинг ёнидаги қиз ким?

    25.08.2016, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.