Украина вақтинча оккупация қилинган ҳудудлари ишлари бўйича вазири Вадим Черниш «Зеркало недели» нашрига берган интервьюсида ҳукумат «Донбассда тинчликни тиклаш» дастурини мувофиқлаштириб борувчи кенгаш тузишини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Кенгаш барча саъй-ҳаракатларни, ақл бовар қилмас саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириб бориши лозим, чунки жуда катта пул ажратиляпти. Ростини айтганда, Евроиттифоқ, БМТ ва Жаҳон банкининг қўшма ҳисоботига кўра, дастурни амалга ошириш учун лозим бўлган молиявий эҳтиёжларнинг тахминий ҳажми 1,52 миллиард долларни ташкил этади», — деди у.
Изоҳ (0)