Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Ipsos марказининг охирги сўрови натижаларига кўра Демократлар вакили Ҳиллари Клинтондан 1 фоизлик фарқ билан ўзиб кетмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
26 август ва 1 сентябрь оралиғида ўтказилган сўров якунларига кўра, Трампга ноябрь ойида ўтадиган сайловда 40 фоиз одам овоз беришга тайёр. Ҳиллари Клинтон номзодини эса 39 фоиз одам маъқул кўрмоқда.
Қолганлар эса, имкон бўлса, бошқа номзодга овоз беришини маълум қилди.
Сўров 50 та штатда ўтказилди. Унда 1804 респондент иштирок этди.
Изоҳ (0)