Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари вақтида теракт тайёрлашда гумон қилиниб июль ойида ҳибсга олинган Бразилия фуқаролари ўз мақсадларига эришиш учун кимёвий моддаларни қўллашни режалаштирган. Бу ҳақда 2 сентябрь, жума куни Globo телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Телеканалнинг маълум қилишича, улар Рио-де-Жанейродаги водопровод суви резервуарларини заҳарлашни режалаштирган.
Терговчилар тегишли маълумотни ҳибсга олинганлар онлайн-мессенжерлар воситасида алмашган хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида қўлга киритган.
21 июль куни Бразилия полицияси ИШИД террорчилик ташкилоти билан алоқадорликда ва Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида терактлар тайёрлашда гумонланган кишилар гуруҳини ҳибсга олган эди. Мамлакатнинг ўнта штатида йирик кўламли аксилтеррорчилик операцияси ўтказилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)