Туркияда Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларига тегишли 2,5 мингдан ортиқ кўчмас мулк объекти давлат ихтиёрига ўтди. Бу ҳақда 1 сентябрь, пайшанба куни экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Озхасеки маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«2 514 та кўчмас мулк объекти ғазнага ўтказилди. Жамғармалар бош бошқармасига 2 083 та объект топширилган. Ушбу мулкларнинг қиймати жуда катта. Ғазнага 8,3 миллиард лира (2,7 миллиард доллар), жамғармаларга 2,7 миллиард лирага (900 минг доллар) тенг кўчмас мулк ўтди», — деди у.
Вазир ташкилотга боғлиқ яна 1,5 мингга яқин объект мавжудлиги ва улар ҳам давлат ихтиёрига ўтишини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, ушбу мулкларнинг умумий қиймати 12 миллиард лирани (4 миллиард доллар) ташкил этади.
Изоҳ (0)