Габонда охирги икки кун мобайнида мамлакатни ларзага келтираётган тартибсизликларда иштирок этган 1,1 минг киши қўлга олинди. Бу ҳақда, мамлакат ички ишлар вазири Паком Мубеле-Бубейянинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, пойтахт Либервилда 600–800 киши қўлга олинган. Уларнинг ёнидан граната ва автоматлар топилган.
Илгарироқ полиция 200 киши қўлга олинганини маълум қилган эди.
Маълумот учун, ўтган ҳафта бўлиб ўтган сайловларда амалдаги президент Али Бен Бонго Ондимба ғалаба қозонди. Мухолифат сайлов натижаларини шубҳа олмоқда. Мухолифат тарафдорлари бутун мамлакат бўйлаб норозилик акцияларини уюштирмоқда.
Изоҳ (0)