Лондон биржасидаги сотувлар давомида 1 сентябрь куни Brent русумли нефтнинг ноябрь фьючерслари нархи 12 августдан бери биринчи марта 46 доллардан пастга тушди. Айни пайтда бу нефтнинг баррели 45,83 долларга баҳоланмоқда ва нархлар тушишда давом этмоқда, деб хабар беради «Ведомости».
Тушишнинг сабаби сифатида Россия энергия вазири Александр Новакнинг сўзлари келтирилмоқда. Новак ҳозирги нархларда нефть қазиб олиш ҳажмини чеклашга зарурат кўрмаётганини таъкидлади. У баррелига 50 доллар нархни нормал деб ҳисоблашини айтди.
«Агар нефть нархи тушишда давом этса, Россия мулоқотга тайёр», — таъкидлади вазир.
Изоҳ (0)