АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хитойда бўлиб ўтадиган G20 саммитида Анқара томонидан 15 июлги ҳарбий исён ташкилотчилигида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленни топшириш масаласини муҳокама қилади. Айни пайтда Гулен АҚШда истиқомат қилиб келмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Эрдўғоннинг вакиллари журналистларнинг бу борадаги саволларига жавоб бераркан, «Фатҳуллоҳ Гулен террор ташкилоти» етакчисини ватанига қайтариш масаласи кун тартибида туришини таъкидлаб ўтди.
G20 саммити 4–5 сентябрь кунлари Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)