Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан бугун, 31 август куни мамлакат ҳуррияти, порлоқ истиқболи ва эзгу мақсадлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар номидан ҳарбий оркестр садолари остида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди.
Изоҳ (0)