Сурия армияси ва кўнгилли отрядлар Алеппонинг жанубий сарҳадларида террорчиларга қарши кураш олиб бормоқда. «ТАСС»нинг маълум қилишича, қўшинлар бу йўналишдаги етти ҳужумни қайтариб, Рамус орқали шаҳарнинг шарқий кварталларига кириш йўлини ёпишга эришди.
Сурия армияси Алеппо жанубидаги ҳарбий ўқув юртлари мажмуини ушлаб туриб, ал-Имара ва ал-Баранда тепаликлари томони силжиб бормоқда. Бу йўналишда 25 жангари йўқ қилинди. Улар орасида «Аҳрор аш-Шом» террорчи гуруҳи бригада командири Мажид Шава бор.
Шунингдек, ҳукумат қўшинлари бугун, 31 августда Хама шаҳри атрофида ҳужумга ўтиб, ал-Бувайза аҳоли яшаш пунктини қайтариб олди. Бу операция давомида 17 жангари йўқ қилинди.
Изоҳ (0)