ИШИД террорчи гуруҳининг мафкуравий етакчиларидан бири Абу Муҳаммад ал-Адноний Россиянинг Су-34 самолёти амалга оширган бомбардимонда ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги баёнот берди, деб маълум қилади «Ведомости».
Илгарироқ Пентагон ал-Аднонийнинг ҳалокати ҳозирча тасдиқланмаганини тан олди, аммо у Алеппо шимоли-шарқидаги ал-Боб шаҳрида коалиция кучларидан юқори аниқликда қуроллар билан нишонга олингани таъкидланди.
Ўз навбатида, 31 август куни Россия мудофаа вазирлиги Су-34 бомбардимончиси Алеппонинг Маъратат-ум-Хауш туманида ИШИДнинг 40 жангариси йўқ қилингани, разведка маълумотларига қараганда, улар орасида ал-Адноний ҳам бўлгани ҳақида баёнот берди.
Ал-Адноний ИШИДнинг раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийдан кейинги кишиси бўлиб, Ғарбий Европа ва АҚШда уюштирилган қатор терактлар учун жавобгардир.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)