Яманда давом этиб келаётган қуролли ихтилоф қурбонлари сони 10 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Ямандаги вакили Жейми Макголдрик айнан шу рақамни келтирди.
Унинг сўзларига қараганда, янги маълумотлар Яман тиббий муассасаларидан тўпланган сонларга асосланган. Макголдрик аслида бу рақам кутилганидан ҳам каттароқ бўлиши мумкинлигини тан олди, негаки кўпгина туманларда шифохоналар ишламаяпти, айримлар эса марҳум қариндош ва яқинларини расмийларни огоҳлантирмасдан дафн этади.
Изоҳ (0)