УЕФА 2018–2019 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ўйинларининг бошланиш вақтини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳозирги мавсумда Лига учрашувлари Марказий Европа вақти билан соат 20:45 да бошланади. Эндиликда УЕФА ўйин бошланиши учун иккита вақт — 19:00 ва 21:00 ни белгилаш масаласи устида бош қотирмоқда.
«Бу ўзгаришлар футбол шинавандаларига ўйинларни томоша қилишга кўпроқ имконият берган, телетрансляция ҳуқуқини сотишдан олинадиган даромад ҳажмини оширган бўларди», — дейилади ташкилот баёнотида.
Таъкидланишича, бу борада ҳали аниқ қарор қабул қилинмаган. Бу мавзу келажакда муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)