Миср ҳукумати истисно чора тартибида Ғазо сектори билан ўртадаги «Рафах» назорат-ўтказиш пунктини қайтадан ишга туширди. Бу иш Ҳаж сафарига йўл олаётган фаластинликларга имкон бериш мақсадида амалга оширилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маҳаллий матбуотнинг билдиришича, чегара терминали уч кун давомида — 30 августдан 1 сентябрга қадар ишлаб туради.
Бу вақт ичида чегара пунктидан 2,3 минг фаластинлик ўтиши кутилмоқда. Биринчи куни пост 800 зиёратчини қабул қилади.
Айни пайтда Миср ҳудудига ўтган бир қанча зиёратчилар автобусларда, кучайтирилган қўриқлов кузатувида Қоҳира халқаро аэропортига етказилмоқда.
Терминал ишлаб турадиган уч кун давомида мамлакат хавфсизлик тизимлари юқори ҳарбий тайёргарлик даражасида бўлади.
Назорат-ўтказиш пункти фақатгина зиёратчиларга хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)