Индонезиянинг Суматра оролида жойлашган Риау провинцияси расмийлари ўрмон ёнғинлари оқибатида оролдаги ҳаво ифлосланиши туфайли 30 август, сешанба кунидан бошлаб мактаб дарсларини бекор қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ўрмон ёнғинларини бартараф қилиш бўйича маҳаллий фавқулодда штаб маълумотига кўра, ифлосланиш индекси 360 гача кўтарилди. Ҳаво ифлосланиши индекси 200 га тенг бўлса, бу саломатлик учун ўта хавфли саналади.
Риау провинцияси таълим бошқармасининг маълум қилишича, ифлосланиш даражаси камайганидан сўнг мактаб дарсларини тиклаш ҳақида қарор қабул қилинади. The Jakarta Post газетасининг маълум қилишича, кучли тутун сабабли провинциянинг бир нечта шаҳрида кўриниш 500 метргача тушиб кетган.
Бундан ташқари, Риау провинцияси соғлиқни сақлаш бошқармаси аҳолини очиқ ҳавода вақтни камроқ ўтказишга ҳамда ҳимоя ниқобларини тақиб юришга чақирди.
Изоҳ (0)