Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат пойтахтидаги ХХР элчихонаси биноси яқинида амалга оширилган портлаш муносабати билан хавфсизлик чораларини оширишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «ТАСС» ёзмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув чоғида президент энг муҳим объектларни қўриқлаш чораларини кучайтиришни, шунингдек, одамлар тўпланадиган ерларда хавфсизликни таъминлашни топширди.
Хавфсизлик чоралари мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланиши ҳамда II Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасидаги тадбирлар арафасида кучайтирилмоқда.
Изоҳ (0)