Американинг Alaska Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт 29 август, душанба куни парвоз давомида эшикни очишга уринган асабий йўловчи туфайли Миннеаполис ва Сент-Пол шаҳарлар халқаро аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда CBC телекомпанияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция уни сўроқ қилгандан сўнг, йигит ўз-ўзига хавф туғдирмоқда деган хулосага келди.
Ҳодиса Нью-Йоркнинг Жон Кеннеди номли халқаро аэропортидан Сиэтлга (Вашингтон штати) рейсни амалга ошириш чоғида юз берди. Йўловчи Жошана Годвиннинг телекомпанияга маълум қилишича, унга қўшни 20 ёшлар атрофидаги йигит тинмай сумкасини кавлаштирган. Қиз унинг дори таблеткасини олганлигини кўрган. Шундан сўнг у ухлаб қолган ва стюардессалар ичимликларни тарқатаётган пайтда уйғонган.
Йигит рейсни бекор қилиши ва самолётдан чиқиши кераклигини маълум қилган. Экипаж уни суҳбатлар билан чалғитиб, бошқа йўловчилардан ажратиб қўйган. Самолёт қўнгандан сўнг йигит аэропортдаги полиция участкасига етказилган.
Alaska Airlines парвоз давомида кириш эшигини очиб бўлмаслигини маълум қилди. Йигит Эдиндаги шифохонага етказилди.
Изоҳ (0)