Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Ейск шаҳрида туристлар бўйинбоғига 1 миллион рублга тенг заргарлик буюмлари маҳкамланган итни йўқотиб қўйди. Қимматбаҳо буюмлар йўқолмаслиги учун улар айнан жониворнинг бўйнига қотирилган эди, деб хабар бермоқда TJournal.
Украинанинг Харьков шаҳрида истиқомат қилувчи Елена исмли аёл Ейск соҳилларига икки фарзанди ва Жулия лақабли такса зотли ити билан ташриф буюрди. Уй ҳайвонига унинг эгалари чўмилаётган вақтда қимматбаҳо буюмларни қўриқлаш вазифаси қўйилганди. Заргарлик буюмлари денгизда йўқолиб қолмаслиги учун улар қопчага жойланиб, Жулиянинг бўйнига маҳкамланар эди.
Ейск курортларига сафар олдидан Елена ҳар доимгидек барча заргарлик буюмларини итига ишониб топширганди. Одатда ит ўз эгалари денгиз соҳилида кутар эди, аммо бу сафар у ўз жойида йўқ эди.
Жулия эгасининг сўзларига кўра, йўқотишлар 400 минг гривна (1 миллион рублдан ортиқ)ни ташкил қилди. Еленанинг айтишича, у қимматбаҳо буюмларидан эмас, 5 йил ичида оиласи аъзосига айланган итидан кўпроқ хавотирда.
Изоҳ (0)