Приморье «Лайонрок» ҳужумини қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда. Кучли тўфон Россия соҳилларига бир неча соатдан сўнг етиб келади, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
У уч кунгача авж олиши маълум қилинмоқда. Буюк Пётр кўрфазида беш метргача баландликдаги тўлқинлар пўртанаси, сув сатҳининг кўтарилиши ва маҳаллий дарёларнинг қирғоқларидан тошиши кутилмоқда.
Россия ФВВнинг барча куч ва воситалари, шунингдек, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари юқори шайлик ҳолатига келтирилган, тезкор гуруҳлар ташкил этилган.
Аҳоли пунктларига озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори воситаларининг захиралари етказилган.
Синоптиклар «Лайонрок» тўфонини ўта кучли сифатида баҳолаб, у кучини оширишда давом этаётганлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ Хонсю оролига «Лайонрок» тўфони яқинлашаётгани сабабли Кениядаги ташрифини қисқартириши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)