Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон элчихонасига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«29 август куни Тошкент шаҳридаги Қирғизистон Республикаси элчихонасида 27 август куни Москва шаҳридаги ёнғин ва Бишкек–Ўш автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлган Қирғизистон фуқаролари хотирасига мамлакатда эълон қилинган мотам куни муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)