Осиё Тараққиёт банки транспорт тизимини модернизация қилиш учун Қозоғистонга 240 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Осиё Тараққиёт банки транспорт хизматининг яхшиланиши Қозоғистон ва Шарқий Осиё, Каспий денгизи ҳудуди ҳамда Европа бозорлари ўртасидаги савдо алоқаларининг кўпайишига кўмак беришини қайд этди.
Ажратилган маблағлар Қозоғистоннинг ғарбий қисмидаги Актобе—Макат йўлининг 299 километрга яқин вайрон бўлган қисмини тиклаш учун сарфланади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши Остона ва Актобе ҳамда нефть қазиб олувчи ва минерал ресурсларга бой шаҳар Атирау, шунингдек, мамлакатнинг ягона халқаро денгиз савдо порти Актау билан транспорт алоқаларини ўрнатиш имконини беради.
Изоҳ (0)