Чилилик машҳур мутахассис Мануэль Пеллегрини Хитойнинг «Хебей Чайна Форчун» клуби билан шартнома имзолади. Унинг сўнгги иш жойи Англиянинг «Манчестер Сити» футбол клуби эди.
Хитой Супер Лигасида 5-ўринни эгаллаб турган жамоа мавсум якунига 7 та тур қолганида пешқадамдан 15 очко ортда қолиб кетган.
Пеллегринига қадар «Хебей Чайна Форчун» клуби Гаэл Какута, Эсекель Лавесси, Сефан Мбиа, Жервиньо каби машҳур футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди.
Изоҳ (0)