Шотландиялик югуриш устаси Дион Леонард Хитойдаги Гоби чўлида ўтган мусобақада унга шериклик қилган итни топиш учун ушбу мамлакатга қайтиб келди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ташкилотчилар томонидан Гоби лақаби берилган дайди ит у билан ёнма-ён 100 километр масофани босиб ўтган ва кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Леонард итни асраб олишга қарор қилди, аммо бу борада бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Зарур ҳужжатлар ва жараёналарга пул тўплаш учун спортчи Bring Gobi Home краудфандинг кампаниясини ўтказиб, 22 минг фунт стерлинг тўплашга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид:
Август ойининг ўртасида ит Пекинга юборилиши олдидан Урумчидан жониворлар бошпанасидан қочиб кетди. Леонард Гобини топиш мақсадида Хитойга қайтиб келди. У ижтимоий тармоқлар ва ОАВга эълон беришдан ташқари, ўзи ҳам бевосита қидирувларда иштирок этмоқда.Ниҳоят, маҳаллий аҳоли вакилларидан бири итни топиб, дарҳол Леонард билан боғланди. Ит спортчини кўрган заҳоти таниди ва унинг атрофида айлана бошлади.
Шотландиялик спортчи бу сафар барча ҳужжатлар тайёр бўлмагунига қадар Хитойда қолишга ва улар Эдинбургга кетгунига қадар Гобини жониворлар бошпанасида йўқлаб туришга ваъда берди.
Изоҳ (0)