Москва Россия Қуролли кучларининг жанговар шайлигини тўсатдан текшириш юзасидан Пентагон матбуот хизмати вакили Мишель Балданцанинг фикрларида асосланмаган ва далилсиз даъволар кўплигини маълум қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабарида сўз юритилади, дея хабар бермоқда «РБК».
«Россия қурол-яроғларни назорат қилиш соҳасидаги барча халқаро мажбуриятлари, жумладан, Вена ҳужжатига сўзсиз амал қилмоқда», — дейилади хабарда.
«Хорижий ҳамкорларимиз Россия Мудофаа вазирлигида ўтказилаётган текшириш ҳақида тўлиқ ҳажмда хабардор этилган ва барча зарур тушунтиришларни олган», — деб таъкидлади ТИВ.
Бундан ташқари, бошқарма Россияга нисбатан даъволар АҚШнинг қурол-яроғ устидан назорат соҳасидаги камчиликлардан холи бўлмаган «хизмат рўйхати» олдида бутунлай ноўрин эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)