26 август, жума куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штеркни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томон ўртасидаги ҳамкорликни «Ўзбекистон—Европа Иттифоқи» шаклида ва «Евроиттифоқнинг Марказий Осиё билан янги шериклик стратегияси» доирасида ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда элчи фаолиятининг сермаҳсул бўлганлиги қайд этилди ҳамда унинг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашдаги хизматлари юқори баҳоланди.
Ўз навбатида, Юрий Штерк Ўзбекистондаги миссияси муваффақиятли амалга оширилишига яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)