Туркия ҳукумати бир йил муқаддам Сурияга қўшин киритишни режалаштирган эди, аммо бу қарор кейинчалик ҳарбий тўнтаришда иштирок этган ҳарбийларнинг нуқтаи назари боис орқага суриб келинди. Бу ҳақда, The Washington Post газетасига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Нашрнинг Туркия расмий доираларидаги манбаларига кўра, Жараблусга қўшин киритиш масаласи 2015 йил июнига режалаштирилган бўлиб, армиянинг бир қатор қўмондонлари бунга қарши чиққани боис ортга сурилган эди. Жумладан, қўмондонлар Туркия армияси бундай операция ўтказиш учун етарли ресурсларга эга эмаслиги айтилганди.
Россия самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ воқеадан сўнг ҳарбийларнинг нуқтаи назари янада мустаҳкамланди.
Кейинчалик Суриядаги операцияга қарши бўлган бир гуруҳ ҳарбийлар 16 июнга ўтар кечаси уюштирилган ҳарбий исёнда қатнашди.
Изоҳ (0)