«Искандар-М» тезкор-тактик мажмуаси ва «Град», «Торнадо-Г» ва «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимларининг жанговар гуруҳлари Россияда ўтказилаётган ўқув машғулотларига жалб этилди. Бу ҳақда Жанубий ҳарбий округ штаби маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Ҳарбий ўқув машғулотлари Шимолий Кавказ ҳудудида бўлиб ўтмоқда.
58-армия артиллерия машғулотларига 5 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 500 дан ортиқ ракета-артиллерия қурол-яроғ воситалари жалб этилган.
Машғулотларда Шимолий Кавказда жойлашган 58-армия артиллерияси ва ракета қўшинлари бўлинмалари қатнашмоқда. Улар, жумладан, энг янги кўчма радиолокация разведка мажмуалари ва «Аистенок» ўқ узиш назоратини ўзлаштириши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Россия президенти Владимир Путин учта ҳарбий округда тўсатдан текшириш ўтказишга топшириқ берганди.
Изоҳ (0)