Футбол бўйича ЖЧ–2018 саралашининг учинчи босқичи «B» гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Австралия ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
6 октябрь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувга бош ҳакам сифатида ФИФА рефериси – Равшан Эрматов тайинланган. Эрматовга бу ўйинни бошқаришда қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида эса Шерзод Қосимов ишлайди.
Учрашув назоратчиси қатарлик Сафар Толиб Баллан бўлса, комиссарлик вазифаси хитойлик Ту Хилиангга топширилади.
Изоҳ (0)